АсосийЖамият

Тошкент вилоятидаги энг катта музлик - Пахтакор шиддат билан эримоқда

Музликка навбатдаги экспедиция амалга оширилди.

'Тошкент вилоятидаги энг катта музлик - Пахтакор шиддат билан эримоқда'ning rasmi

Гидрометеорология илмий тадқиқот институти, Германия ер тадқиқотлари илмий маркази ҳамда Яшил Марказий Осиё ташаббуси лойиҳалари асосида Тошкент вилоятидаги энг катта музлик - Пахтакор музлигига навбатдаги экспедиция  амалга оширилди. Бу ҳақда Гидрометеорология илмий тадқиқот институти хабар берди. 

Пахтакор музлигига дастлабки экспедиция 2023 йилнинг ёзида амалга оширилган бўлиб, ўшанда тадқиқотчилар музлик тилига 3 метрли қозиқ бурғилаб ўрнатиб келишган эди. Экспедициянинг 2-босқичида Тошкент шаҳридан Ойгаин қор кўчки станциясига қадар автотранспортда, станциядан Пахтакор музлигига қадар пиёда борилди. Йўлнинг мураккаблиги сабабли таҳминан 35 км масофа 2 суткада босиб ўтилди. Жамоа таркиби 7 нафар илмий ходим ва 3 нафар маҳаллий фуқаролардан иборат бўлди.

Ўлчов ишлари бажарилиб, бир йил давомида музликнинг Аблация қисми юзаси 3 метр эригани, муз тилининг 20 метр чекингани аниқланди. 

Пахтакор музлиги Ўзбекистоннинг шарқий қисмида, Қирғизистон ва Қозоғистон чегараларига жуда яқин жойлашган.

    Бошқа янгиликлар