Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳри ҳудудида Ўзбекистоннинг молиявий ҳамкорлигида диний мактаб қурилиши бошланди.
TOLO news нашри хабарига кўра, 0,6 гектар майдонли объект қурилиши 6 млн долларга тенг бўлиб, у 1000 нафар талабага диний таълим бериш учун мўлжалланган.
Мозори Шарифдаги бош консул Фурқат Назаровнинг айтишича, бу мадраса Балх ҳокимининг илтимосига биноан қурилмоқда.
Таъкидланишича, мадрасанинг ташкил этилиши Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлайди.