АсосийЖамият

Болалар омбудсмани Қозоғистонда амакиси томонидан жинсий зўравонликка учраган 2 нафар вояга етмаган қизни Ўзбекистонга қайтарди

Қизлар Тошкент шаҳар вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди.

'Болалар омбудсмани Қозоғистонда амакиси томонидан жинсий зўравонликка учраган 2 нафар вояга етмаган қизни Ўзбекистонга қайтарди'ning rasmi

Болалар омбудсманига Тошкент вилояти Паркент туманида яшовчи аёл мурожаат қилиб, ота-онаси вафотидан сўнг 2 нафар синглисига васийлик қилиб, уларга нисбатан уятсиз бузуқ ҳаракатлар содир этаётган амакисига қонуний чора кўрилишини сўраб мурожаат қилган.

Болалар омбудсмани сўрови асосида Қозоғистон Республикаси Олмаота шаҳрида қизларга жинсий зўравонлик содир этган Р.Р.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган ва унга қамоққа олинган.

Болалар омбудсманининг Қозоғистон Болалар омбудсмани билан биргаликда самарали ҳамкорлиги натижасида вояга етмаган И.А. ва С.Р.ларга Олмаота шаҳри адаптация марказида барча зарурий ижтимоий-психологик кўмак кўрсатилди.

Жиноят иши доирасидаги улар билан боғлиқ барча тергов ҳаракатлари ўтказилиб бўлганидан сўнг, жорий йилнинг 24 август куни қизлар Ўзбекистонга қайтарилди ва Тошкент шаҳар вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди.

Шу кунларда қизларнинг опаси А.А.ни уларга васий этиб белгилашга оид ҳужжатлар расмийлаштирилиши жараёни кетмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Фарғонадаги цехда ёнғин юзага келди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:23

    Фарғонадаги цехда ёнғин юзага келди

    Ёнғин оқибатида бир киши воқеа жойида вафот этган.

    '4 йилдан буён қидирувда бўлган 26 ёшли аёл Туркияда қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:09

    4 йилдан буён қидирувда бўлган 26 ёшли аёл Туркияда қўлга тушди

    Ўғрилик жинояти учун қидирувда бўлган аёл Ўзбекистонга депортация қилинди.

    'Тошкентдаги боғчада бола калтакланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:27

    Тошкентдаги боғчада бола калтакланди

    Уни урган тарбиячига ҳайфсан берилди.

    'Сенатнинг бу галги ялпи мажлиси 3 кундан буён давом этмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:51

    Сенатнинг бу галги ялпи мажлиси 3 кундан буён давом этмоқда

    Ялпи мажлиснинг кун тартибига ўзгартиришлар киритилди.

    'Андижонда зилзила қайд этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:23

    Андижонда зилзила қайд этилди

    Зилзила маркази Марҳамат тумани.