АсосийЖамият

Россияда қаровсиз қолиб кетган яна 9 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

Аввалроқ 22 нафар бола олиб келинганди.

'Россияда қаровсиз қолиб кетган яна 9 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

Бугун, 25 август куни Россиянинг турли ҳудудларида қаровсиз қолган 9 нафар бола Ички ишлар вазирлиги вакиллари ҳамроҳлигида юртимизга қайтарилди.

Аввалроқ Ўзбекистон Болалар омбудсмани Россиядаги ҳамкасбига қаровсиз қолдирилган вояга етмаган болалар ватанга қайтарилгунга қадар яшаб турган ҳудудларидаги болалар муассасаларига вақтинча жойлаштирилишида тезкор амалий ёрдам сўровини юборган эди. 

Мазкур масалада РФ Болалар омбудсмани зарур кўмак кўрсатган ва улар жойлашган ҳудудларда болалар учун қулай ва муносиб шарт-шароитни таъминлаган.

Бундан аввал 22 нафар бола олиб келинганди. Уларнинг 13 нафари Санкт-Петербург шаҳридан, 9 нафари Москва шаҳридан, 8 нафари Новосибирск шаҳридан, 1 нафари Қозон шаҳридан эди. 

    Бошқа янгиликлар