Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги сиёсий департаменти директори Зокир Жалолийнинг айтишича, Абдулғаффор Тиравий Ислом Амирлигининг Ўзбекистондаги элчиси сифатида таништирилган. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда.
Қўшимча қилинишича, бу борада икки томон ҳам келишиб олган ва янги тайинланган элчи тез орада Тошкентда ўз вазифасини бошлаши кутилмоқда.
У, шунингдек, айрим давлатлар билан дипломатик муносабатлар даражасини ошириш бўйича келишувларга эришилганини таъкидлади.
Жалолийга кўра, "ўтган уч йил ичида Ислом Амирлиги ўзини барқарор ва кучли режим сифатида исботлади ва кун сайин минтақа ва дунё бу ҳақиқатни англаб етмоқда".
Аввалроқ Бадруддин Ҳаққоний Афғонистоннинг БААдаги элчиси, Муҳаммад ул-Раҳмон эса Қозоғистон элчихонасининг вақтинчалик ишлар вакили этиб қабул қилинган эди.