АсосийЖамият

Шаҳзода Муҳаммедованинг қизи боғчада қўлини синдириб олди (видео)

Актриса бефарқ боғча ходимларига “миннатдорлик” билдирди.

'Шаҳзода Муҳаммедованинг қизи боғчада қўлини синдириб олди (видео)'ning rasmi

Актриса ва дизайнер Шаҳзода Муҳаммедованинг қизи Милена боғча тарбиячиларининг бепарволиги сабабли қўли синдириб, жароҳат олган. Бу ҳақда Шаҳзода Муҳаммедова ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.

Маълум қилинишича, воқеа жорий йилнинг 20 август куни Тошкент шаҳридаги хусусий боғчалардан бирида содир бўлган. Муҳаммедова ўз саҳифасига жойлаган видеода хонада болалар қаровсиз қолдирилгани ва икки бола тўқнашиб кетиб, оқибатда актрисанинг қизи йиқилиб, қўлини синдириб олгани тасвирланган. Ходим эса иш вақтида қўлида телефон билан хонага кириб келган. Милена йиғласа, ҳам ерда ётса ҳам унга бепарво бўлган.

“Милана қизимни боғчасида тарбиячиларнинг бефарқлиги сабабли қўли синиб жароҳат олди. Айнан Президент тадбиридан 1 кун олдин гипс қилдик ва эрталаб соат 05:00 да рейс эди. Эрталабгача ухлай олмай боламни тепасида куйиниб чиқдим. Президент тадбирига бормасликни имкони йўқ эди. Мажлисга бориб, атрофдагиларга ҳолатимни билдирмасликка ҳаракат қилдим ва бу менга катта синов ва машаққатли бўлди.

Ходимлар иш вақтида қўлида телефон билан юришини ва болаларни хонада холи қолдиришини, йиғласа ҳам ёнига келмаслигини, ерда бола йиғлаб ётса бориб ҳеч йўқ тургазиб қўймаслигини энди кўришим. Сизлар туфайли болам 4 ой гипсда юради. Ҳозирги ҳолати жуда асабий…", – дейди актриса.

Шунингдек, Шаҳзода Муҳаммедова боғчага ўз тарбияланувчиларига бепарволик билан муносабатда бўлгани учун “миннатдорлик” билдирган.

    Бошқа янгиликлар