Андижон шаҳри собиқ ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев 17 август куни шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди. Бу ҳақда darakchi.uz манбаси хабар берди.
Унинг ўрнига Азизбек Азимов Андижон шаҳар ҳокимлиги ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, у Андижон шаҳри ҳокими Ғофур Абдураҳмоновнинг тегишли қарори билан яна ишдан олинган.
Маълумот учун, Дилмурод Раҳматуллаев таълим тизимида турли лавозимларда ишлаган. Бир муддат вилоят халқ таълими бошқармасини бошқарган. 2016-2019 йилларда эса Андижон шаҳри ҳокими вазифасида ишлаган.
Раҳматуллаев 2017 йилда ўқитувчиларни ҳақорат қилгани аудиоси билан эътиборга тушганди. 2019 йилда у ахлоқсиз тасвири ортидан ишдан олинганди.