АсосийЖамият

Рақобат қўмитаси Нукус халқаро аэропортига қарши иш қўзғатди

Қўмита аэропорт 120 млн сўмлик танлов савдоларини ўтказишда қонунлар талабларига риоя қилмаганини аниқлаган.

'Рақобат қўмитаси Нукус халқаро аэропортига қарши иш қўзғатди'ning rasmi

Нукус халқаро аэропортига қарши иш қўзғатилди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси Нукус халқаро аэропорти томонидан амалга оширилган танлов савдоларида қонун талабларига риоя қилингани юзасидан ўрганиш ишларини олиб борди.

Ўрганишлар натижасида, мазкур МЧЖ Давлат харидлари портал орқали амалга оширган 120 миллион сўмлик танлов савдоларини ўтказишда "Давлат харидлари" ва "Рақобат тўғрисида"ги қонунлар талабларига риоя қилмагани аниқланган.

Шунга кўра, қўмита махсус комиссияси томонидан "Рақобат тўғрисида"ги қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли низом талабларини бузиш аломатлари билан Нукус халқаро аэропортига нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилган.

Шунингдек, натижаси юзасидан тегишли таъсир чораси қўлланилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бухорода ўқитувчиларни “Ташаббусли бюджет” учун овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият10.09.2024 20:44

    Бухорода ўқитувчиларни “Ташаббусли бюджет” учун овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори жаримага тортилди

    Унга нисбатан БҲМ 100 баравари — 34 млн сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.

    'Педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва инновацион  мактабгача таълим ташкилоти марказларининг тамал тоши қўйилди'ning rasmi

    Жамият10.09.2024 19:12

    Педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва инновацион  мактабгача таълим ташкилоти марказларининг тамал тоши қўйилди

    Комплексда 250 ўринли Инновацион мактабгача таълим муассасаси барпо этилади.

    'Музқаймоқларда ичак таёқчаси гуруҳидаги бактериялар аниқланди'ning rasmi

    Жамият10.09.2024 17:57

    Музқаймоқларда ичак таёқчаси гуруҳидаги бактериялар аниқланди

    Ўзбекистонда музқаймоқларда ичак таёқчаси гуруҳидаги бактериялар аниқланди.

    'Тошкентда янги ўқув йили бошланиши арафасида ижара нархлари кескин ошди'ning rasmi

    Жамият10.09.2024 17:24

    Тошкентда янги ўқув йили бошланиши арафасида ижара нархлари кескин ошди

    Август ойида уй-жой ижараси нархи ўртача таъмирланган хонадонлар учун 1,9 фоизга, тўлиқ таъмирланганлари учун эса 0,3 фоизга ошди

    'Сўнгги 7 ойда юк машиналари билан боғлиқ автоҳалокатда 108 нафар фуқаро ҳалок бўлган'ning rasmi

    Жамият10.09.2024 17:15

    Сўнгги 7 ойда юк машиналари билан боғлиқ автоҳалокатда 108 нафар фуқаро ҳалок бўлган

    300 дан ортиқ йўл-транспорт ҳодисаси юз бериб, 227 нафар фуқаро тан жароҳати олган.

    'Долларнинг расмий курси ошди'ning rasmi

    Жамият10.09.2024 16:13

    Долларнинг расмий курси ошди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.