АсосийЖамият

Фарғонада ҳайдовчи ва йўловчилар машинадан оёғини чиқариб ҳаракатланди (видео)

Йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчи ва йўловчиларга тегишли чора кўрилди.

'Фарғонада ҳайдовчи ва йўловчилар машинадан оёғини чиқариб ҳаракатланди  (видео)'ning rasmi

Фарғонада йўл ҳаракати қоидаларини бузиб ҳаракатланган ҳайдовчи ва йўловчиларга тегишли чора кўрилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати маълум қилди.

Видеодаги ҳолатга кўра, ҳайдовчи ва йўловчи машинадан оёғини чиқариб ҳаракатланган.

Амалдаги йўл ҳаракати қоидаларининг 11-бандига кўра ҳаракатланаётган вақтда автомобиль салонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) чиқариш тақиқланади. Бундай ҳаракатни содир этиш базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

    Бошқа янгиликлар