Бангладешда кучли ёмғир ёғиб, дарёлар суви тошиши оқибатида 5 млн киши жабрланди. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.
Мамлакат метеорология департаменти, агар муссон ёмғирлари давом этса, сув тошқинлари давом этиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Аввалроқ мазкур табиий офат Ҳиндистондаги кучли ёмғирлар ва Дхамбур тўғонининг ёрилиши туфайли юз бергани хабар қилинганди.