АсосийЖамият

Тошкент вилоятида Damas тўлиқ ёниб кетди

Ҳайдовчи автомобилдан тушишга улгурган.

'Тошкент вилоятида Damas тўлиқ ёниб кетди'ning rasmi

Тошкент вилояти Зангиота туманида Damas тўлиқ ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар қилди.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг 26 август куни соат 15:30 ларда Тошкент вилояти Зангиота тумани «Қиргузар» МФЙ Назарбек темир йўли кўприги остида «Туркистон-Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи 1990 йилда туғилган У. М. бошқарувидаги Damas салон қисмида ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин оқибатида автомобиль тўлиқ ёниб кетган. Ҳайдовчи автомобилдан тушиб қолган. Ҳаракат вақтида автомобилда йўловчи бўлмаган.

Ушбу ёнғин оқибатида ҳеч қайси ҳаракат иштирокчиси соғлиғига зиён етмаган. Ҳолат юзасидан Зангиота тумани ФВБ ЁХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар