Сурхондарё вилояти Бойсун туманида ноқонуний диний фаолиятга чек қўйилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Бойсун туманида ноқонуний диний сабоқ бериш билан шуғулланувчи шахс фаолияти аниқланган. 1989 йилда туғилган, маълумоти ўрта бўлган шахс ойига 500 минг сўмдан бир миллион сўмгача бўлган миқдорда уйида 11 нафар вояга етмаган болага ҳужра шароитида турли диний адабиётлардан фойдаланиб, ноқонуний диний сабоқ бериб келган.
Ҳолат юзасидан айбланувчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддаси тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 10 сутка қамоқ жазоси қўлланилди.