АсосийЖамият

Ўзбекистонда 1 квадрат километр ер майдонига қанча аҳоли сони тўғри келади?

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда ўртача 1,7 кишига ортган.

'Ўзбекистонда 1 квадрат километр ер майдонига қанча аҳоли сони тўғри келади?'ning rasmi

2024 йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда 1 квадрат километр ер майдонига ўртача 82,7 нафар доимий аҳоли сони тўғри келади. Бу ҳақида Статистика агентлиги хабар қилди.

Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда ўртача 1,7 кишига ортган. 2023 йил 1 июль ҳолатига квадрат километрга 81 киши тўғри келган.

Аввалроқ Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 1,8 минг кишига ошаётгани ҳақида хабар берилганди.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 июль ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси 37 134,2 минг кишини ташкил этган. Доимий аҳоли сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,1 фоизга ошган.

Аҳолининг қарийб 18 миллион 696 минг нафари эркаклар, 18 миллион 437 минг нафари аёллар ҳиссасига тўғри келади.

    Бошқа янгиликлар