АсосийСиёсат

Ўзбекистонда Миллий инвестиция жамғармаси ташкил этилади

Жамғарманинг асосий вазифалари эълон қилинди.

'Ўзбекистонда Миллий инвестиция жамғармаси ташкил этилади'ning rasmi

Ўзбекистон миллий инвестиция жамғармаси ташкил этилади. Бу ҳақда 27 август куни президент қарори қабул қилинди.

Қуйидагилар жамғарманинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • жамғарма соф активларининг бозор қийматини ошириш;
  • жамғарма акцияларини етакчи хорижий фонд биржасида жойлаштириш;
  • жамғарма активларига инвестицияларни жалб қилиш ҳамда уларни хусусийлаштириш жараёнларида иштирок этиш учун етакчи халқаро институционал инвесторларни жалб қилиш;

жамғарма инвестиция активларида Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти корпоратив бошқарув стандартларини жорий этиш, халқаро молиявий ҳисобот стандартларига ўтиш, экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ЭСГ) стандартларини жорий этишда иштирок этиш.

Жамғарма устав капиталини шакллантириш учун давлат улуши ўтказиладиган корхона ва тижорат банкларининг рўйхати тасдиқланди.

Жамғарма акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилади ва акциялари оммавий жойлаштирилгунга қадар унинг ягона акциядори Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисобланади.

Жамғарманинг 2030 йилгача инвестиция активлари соф фойдасининг камида 50 фоизи тегишли йил якунларига кўра дивидендлар тўлашга йўналтирилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев Германия президентига таъзия йўллади'ning rasmi

    Сиёсат 21.12.2024 18:29

    Шавкат Мирзиёев Германия президентига таъзия йўллади

    Аввалроқ, Германияда теракт содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

    'Ўзбекистонда мобиль алоқа учун акциз солиғи бекор қилинади'ning rasmi

    Сиёсат 20.12.2024 14:23

    Ўзбекистонда мобиль алоқа учун акциз солиғи бекор қилинади

    Йиғилишда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнлари якуний босқичга кираётгани айтилди.

    '“Тадбиркорликни ривожлантириш – биз учун стратегик вазифа”'ning rasmi

    Сиёсат 20.12.2024 12:48

    “Тадбиркорликни ривожлантириш – биз учун стратегик вазифа”

    Президентнинг тадбиркорлар билан мулоқоти бошланди.

    'Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиб кириш бўйича АҚШ билан музокараларни якунлади'ning rasmi

    Сиёсат 20.12.2024 11:16

    Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиб кириш бўйича АҚШ билан музокараларни якунлади

    Ўзбекистон 1994 йилда ЖСТга аъзо бўлиш учун ариза берган ва 2020 йилдан буён бу йўналишда фаол иш олиб бормоқда.

    'Кипрда Ўзбекистоннинг биринчи элчиси иш бошлади'ning rasmi

    Сиёсат 20.12.2024 08:47

    Кипрда Ўзбекистоннинг биринчи элчиси иш бошлади

    Ўзбекистон ва Кипр ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1997 йилда ўрнатилган.

    'Эргаш Салиев Жиззах вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди'ning rasmi

    Сиёсат 19.12.2024 12:38

    Эргаш Салиев Жиззах вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди

    Улуғбек Мустафоев вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.