АсосийДунё

Ўзбекистонликлар Латвия ва Бельгияга ишга чақирилмоқда

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги СЕ гувоҳномасига эга фурачилар Латвияга ишга таклиф этилаётганини маълум қилди.

'Ўзбекистонликлар Латвия ва Бельгияга ишга чақирилмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фуқароларни Латвия ва Бельгияда мавжуд бўш иш ўринлари билан таништирди. Жумладан, СЕ гувоҳномасига эга фурачилар Латвияга ишга таклиф этилмоқда.

Ойлик иш ҳақи 1100 еврони ташкил этади.

Номзодлар учун талаблар:

  • 18 дан 55 ёшгача бўлиш;
  • рус ёки инглиз тилини мулоқот даражасида билиш;
  • соҳа бўйича камида 1 йиллик тажриба;
  • судланмаганлик;
  • хорижга чиқиш тақиқланмаган бўлиши;
  • соғлом бўлиш.

Суғурта, ҳужжатлар ва иш рухсатномаларини рўйхатдан ўтказиш иш берувчи ҳисобидан амалга оширилади. Фуқаро ҳисобидан эса агентлик хизматлари, ўқитиш ва кўниктириш, виза учун тўлов, авиачипта, овқатланиш, яшаш жойи тўлови қопланиши керак.

Рўйхатдан ўтиш ва шарт-шароитлар билан батафсил танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг. Боғланиш учун телефон рақам: 71 202−33−55 (ички рақам 17), 71 200−00−61 ёки 1282 қисқа рақами.

Бельгия

Агентлик, шунингдек, Бельгияга автослесарь ва автотехниклар ишга таклиф этилаётгани ҳақида маълумот берди.

Соҳалар:

  • юк автомобили ва бошқа техникаларга хизмат кўрсатувчи мутахассис (автослесарь);
  • қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва юк кўтариш техникалари бўйича техник.

Ойлик иш ҳақи 2100 еврони ташкил этади.

Номзодлар учун талаблар:

  • инглиз тилини мулоқот даражасида билиш;
  • юк автомобили механиги ва электриги соҳасида техник маълумот;
  • юк автомобили пневматикаси, гидравликаси, электроникаси ва электриги соҳаларини билиш;
  • юк автомобили тормоз тизими ва двигатель бошқарувини билиш
  • юк автомобили диагностикаси ва назорат ускуналари билан ишлаш тажрибаси;
  • юк автомобилини бошқариш гувоҳномасига устунлик берилади;
  • 25−40 ёшдаги эркаклар;
  • судланмаган бўлиш.

Иш берувчи ҳисобидан ишлаш учун рухсатнома, ишчи визаси ва ишга жойлашиш учун рўйхатга олиш харажатлари қоплаб берилади. Фуқаро ҳисобидан эса агентлик хизмати, ўқитиш ва кўниктириш, авиачипта харажатлари тўланиши керак.

Мазкур вакансияга рўйхатдан ўтиш 29 август соат 14:00 га қадар давом этади. Мурожаат учун: 71 202−33−55, 71 200−00−61 ёки 1282 қисқа рақамига қўнғироқ қилиш керак.

    Бошқа янгиликлар