АсосийЖамият

Байрам муносабати билан пенсия тўловлари олдиндан тўлаб берилади

Пенсия тўловларини банк пластик картада олувчи фуқароларга 1 сентябрь кунига қадар ўтказиб берилади.

'Байрам муносабати билан пенсия тўловлари олдиндан тўлаб берилади'ning rasmi

Байрам муносабати билан пенсиялар олдиндан тўланади. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан 1-3 сентябрь дам олиш кунларига тўғри келмоқда.

Юртимиздаги кекса ёшдаги фуқароларни, пенсия олувчиларни, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда байрамни кўтаринки руҳда кутиб олишларини таъминлаш мақсадида, пенсия тўловларини банк пластик картада олувчи фуқароларнинг жорий йил сентябрь ойи учун пенсия тўловлари 1 сентябрь кунига қадар уларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони (ПФ-108-сон) га мувофиқ жорий йил сентябрь ойи пенсиялар миқдори 15 фоизга оширилган ҳолатда пенсионерларга тўланиши таъминланади.

Нақд пул шаклида пенсия олувчиларга тўловлар 4 сентябрь кунидан бошлаб Халқ банки сайёр кассалари томонидан графикка мувофиқ амалга оширилади.

    Бошқа янгиликлар