Президент томонидан имзоланган Қонун билан МЖтКга қўшимча киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Унга кўра, шахс ўзининг қонунга хилоф эгалигида бўлган пневматик, сигнал берувчи, тиғли совуқ, улоқтириш қуроли ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ихтиёрий равишда топширса маъмурий жавобгарликдан озод қилинади.
"Илгари бундай норма мавжуд эмас эди. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради", - дейилади хабарда.