АсосийЖамият

Нотўғри ёзилган жарималар устидан шикоят йўллаш хизмати ишга тушди

1 сентябрдан тўлиқ йўлга қўйилиши кўзда тутилган.

'Нотўғри ёзилган жарималар устидан шикоят йўллаш хизмати ишга тушди'ning rasmi

Эндиликда йўл ҳаракати қоидалари бузилиши билан боғлиқ чиқарилган қарор ва хабарномалар бўйича эътирозингизни ортиқча оворагарчиликсиз ва ҳужжатларсиз онлайн билдиришингиз мумкин.

Бунинг учун my.gov.uz порталига кириб (ёки мобил илова орқали), "Йўл ҳаракати қоидалари бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан чиқарилган қарор ва юбориладиган хабарномалар юзасидан мурожаат юбориш" хизмати танланади.

Сўнг эътирозни асословчи маълумотлар киритилиб, юбориш тугмаси босилади.  

Мазкур хизмат ҳозирча синов тариқасида ишламоқда, 1 сентябрдан тўлиқ йўлга қўйилиши кўзда тутилган.

    Бошқа янгиликлар