АсосийЖамият

Мадриддан Тошкент ва Урганчга парвозлар йўлга қўйилмоқда

Парвозлар икки ҳафтада бир марта Airbus A330 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.

'Мадриддан Тошкент ва Урганчга парвозлар йўлга қўйилмоқда'ning rasmi

Испаниянинг "Iberojet" авиакомпанияси Мадрид — Тошкент ва Мадрид — Урганч йўналишлари бўйича чартер йўловчи рейсларини йўлга қўймоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Аirports матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, Тошкентга биринчи рейс жорий йилнинг 2 сентябрь кунига, Урганчга эса 8 сентябр кунига белгиланган.

Парвозлар икки ҳафтада бир марта Airbus A330 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.
Маълумот ўрнида, "Iberojet" — бош қароргоҳи Мадридда жойлашган йўловчи чартер рейсларини амалга оширишга ихтисослашган Испания авиакомпанияси.

    Бошқа янгиликлар