АсосийСиёсат

Ўзбекистон Президенти Туркия билан маданий-гуманитар алоқалар жадал ривожланаётганини мамнуният билан таъкидлади

Шавкат Мирзиёев Туркия маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

'Ўзбекистон Президенти Туркия билан маданий-гуманитар алоқалар жадал ривожланаётганини мамнуният билан таъкидлади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 август куни Туркия Республикаси маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув бошида юқори мартабали меҳмон Ўзбекистон етакчисига Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш, маданий-гуманитар ва сайёҳлик соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Давлатлараро ҳамкорликнинг бугунги юксак даражаси алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро савдо ва инвестициялар, юк ташиш ҳажми, ишбилармонлик ва сайёҳлик сафарлари сони ортмоқда. Ҳар ҳафта 90 дан ортиқ авиақатнов амалга оширилмоқда.

Жадал маданий-гуманитар алмашинувни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Тегишли "йўл харитаси"ни тезроқ қабул қилиш, амалий ҳамкорликнинг институционал механизмларини ишга тушириш, миллий маданият ва кино кунларини ўтказиш, санъат, маданий меросни муҳофаза қилиш, туризм салоҳиятини юзага чиқариш ва бошқа устувор йўналишларда қўшма лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги таъкидланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент: “Янги Ўзбекистоннинг спорт тарихини юзлаб жасур ва иқтидорли ёшлар яратмоқда”'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 21:16

    Президент: “Янги Ўзбекистоннинг спорт тарихини юзлаб жасур ва иқтидорли ёшлар яратмоқда”

    Шавкат Мирзиёев Президент Олимпиадаси ўйинларининг очилиш маросимида сўзлаган нутқида спортга қаратилаётган эътибор, ёшлар эришаётган ютуқлар ҳамда янги селекция тизимининг аҳамиятини таъкидлади.

    'Сержио Гор Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ҳамраиси бўлди'ning rasmi

    Сиёсат 23.11.2025 11:05

    Сержио Гор Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ҳамраиси бўлди

    Ўзбекистон томонидан Саида Мирзиёева ушбу кенгашга раҳбарлик қилади.

    'Ўзбекистон Хитойдан салкам 15 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштирди'ning rasmi

    Сиёсат 21.11.2025 17:24

    Ўзбекистон Хитойдан салкам 15 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштирди

    Ушбу маълумот давлат раҳбарининг матбуот хизмати томонидан очиқланди.

    'Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди'ning rasmi

    Сиёсат 21.11.2025 11:42

    Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

    Тошкент шаҳрида Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Ташқи ишлар вазири Ван И жанобларини қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

    'Нью-Йорк мэри Ўзбекистонга келди'ning rasmi

    Сиёсат 20.11.2025 08:13

    Нью-Йорк мэри Ўзбекистонга келди

    Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар берди.

    '“Аҳолини кредитга мажбурлаяпти”. Мирзиёев икки ҳокимни нега ишдан олганини айтди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 20:20

    “Аҳолини кредитга мажбурлаяпти”. Мирзиёев икки ҳокимни нега ишдан олганини айтди

    Президент Мирзиёев Денов ва Чироқчи туманлари ҳокимлари аҳолига тайёр лойиҳа ўрнига мажбурий кредит ўтказаётгани ва ишларни назоратсиз қолдиргани учун ишдан олинганини таъкидлади.