АсосийЖамият

Фанлар академияси президенти Беҳзод Юлдашев 79 ёшида вафот этди

Шавкат Мирзиёев ва ҳукумат аъзолари марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.

'Фанлар академияси президенти Беҳзод Юлдашев 79 ёшида вафот этди'ning rasmi

Ўзбекистон Фанлар академияси президенти, профессор Беҳзод Садикович Юлдашев 28 август куни 79 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ФА матбуот хизмати хабар берди.

Беҳзод Йўлдошев вафоти муносабати билан Шавкат Мирзиёев ҳамда ҳукумат аъзолари ҳамдардлик билдирди.

Беҳзод Йўлдошев 1945 йил 9 майда Тошкентда туғилган, физик олим, Фанлар академияси академиги (2000), физика-математика фанлари доктори (1981), профессор (1987). ТошДУни тамомлаган (1968). У 2000 йилдан 2005 йилгача ва 2017 йилдан бери Фанлар академияси президенти бўлган.

Илмий ишлари юқори энергиялар физикаси, ядровий физика ва элементар зарралар физикасига оид. Йўлдошев раҳбарлигида Ядро физикаси институтида жаҳон стандартларига мос келувчи радиоизотопларни кенг кўламда ишлаб чиқариш ва четга сотиш ишлари йўлга қўйилган, маҳаллий тоғ-кон саноати чиқиндиларидан асл ва нодир металларни қўшимча равишда ажратиб олиш технологияси ишлаб чиқилган.

У "Ўзбекистон миллий энциклопедияси" бош таҳрир ҳайъати аъзоси (2001 йилдан). Беруний номидаги Ўзбекистон давлат мукофоти лауреати (1983). 2-чақириқ Ўзбекистон Олий Мажлиси депутати бўлган.

Тўрт йил давомида Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ)да илмий маслаҳатчи бўлиб ишлаган.

Йўлдошев биринчи марта нейронлар (лептонлар) ва юқори энергияли адронларнинг ядролар билан ўзаро таъсирида кварк адронланишнинг ягона механизми мавжудлигини тажриба йўли билан исботлаган.

У яна:

  • Беруний номидаги Ўзбекистон ССР давлат мукофоти лауреати (1983);
  • Қозоғистон миллий фанлар академиясининг хорижий аъзоси;
  • Америка физика жамияти аъзоси, Индиана штат университети ва Кембриж университетлари аъзоси,
  • Самарқанд давлат университетининг фахрий профессори;
  • Амман шаҳридаги Ислом олами фанлар академияси аъзоси (Иордания);
  • Бирлашган ядровий тадқиқотлар институтининг фахрий доктори (2005);
  •  "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланган (2003 йил 22 август);
  • ESO халқаро мукофоти лауреати (2004);
  • "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан тақдирланган (2011 йил 28 август);
  •  "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби" фахрий унвони (2018 йил 28 август).

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Рақобатни ривожлантириш қўмитаси биноси аукционга қўйилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:36

    Рақобатни ривожлантириш қўмитаси биноси аукционга қўйилди

    Объектнинг бошланғич баҳоси 58,61 млрд сўм.

    'Шайхонтоҳурда 2 қаватли дўкон ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:28

    Шайхонтоҳурда 2 қаватли дўкон ёниб кетди

    Ҳодиса жойига 4 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси етиб борган.

    'Ўзбекистон экологияси учун GEF 6,1 млн доллар ажратади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:21

    Ўзбекистон экологияси учун GEF 6,1 млн доллар ажратади

    Шунингдек, ушбу ташкилот Марказий Осиё экотизими бўйича лойиҳани қиймати 18,4 миллион доллар билан молиялаштиради.

    'Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларига акциз солиғи ЖСТ талаблари асосида бирхиллаштирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:12

    Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларига акциз солиғи ЖСТ талаблари асосида бирхиллаштирилади

    2027 йил 1 январгача алкоголь маҳсулотларига қўлланиладиган акциз ставкалари босқичма-босқич тенглаштирилади.

    'Наманганда Onix уриб кетиши оқибатида яна бир ЙПХ ходими ҳалок бўлгани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:05

    Наманганда Onix уриб кетиши оқибатида яна бир ЙПХ ходими ҳалок бўлгани айтилмоқда

    Наманган вилоятига даволаниш учун борган навоийлик ЙПХ ходими ЙТҲ оқибатида вафот этди.

    'Ўзбекистонда “Шажара” ахборот тизими йўлга қўйилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:42

    Ўзбекистонда “Шажара” ахборот тизими йўлга қўйилади

    2026 йил 1 сентябрдан фуқаролар ўз оила шажарасини онлайн тарзда кўриши мумкин бўлади.