29 августга ўтар кечаси Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги ўрмон ер майдонларида ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бу ҳақда 00:35 да хабар келиб тушганини маълум қилди.
Ёнғин жойига 3 та ёнғин-қутқарув экипажи, 30 нафар қутқарувчи ҳамда Бурчмулло ўрмон хўжалигидан 20 нафар ходим жалб қилинган.
1,5 гектар майдонда юзага келган ҳодиса оқибатида қуруқ ўт ва шох-шабба ёнган. Ёнғин соат 01:50 да тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ, дейилади хабарда.