АсосийЖамият

Сурхондарёда пахта теримига старт берилди

14 гектар майдонни эгаллаган ҳудудда 60 схемада “Бухоро 102” нави экилган бўлиб, гектаридан 50 центнердан ҳосил олиш кўзда тутилган.

'Сурхондарёда пахта теримига старт берилди'ning rasmi

Сурхондарё вилоятининг айрим ҳудудларида пахта-йиғим терими бошланди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар қилди.

Жумладан, “Қорахон пахтакори” фермер хўжалигига қарашли 14 гектар майдонни эгаллаган ҳудудда 60 схемада “Бухоро 102” нави экилган. Бу ерда гектаридан 50 центнердан ҳосил олиш кўзда тутилган.

“Мазкур ҳудудда агротехник тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилгани, ғўзанинг вегетация даврида алоҳида назорат олиб борилгани ва уларнинг апробацияси тўғри ва ўз муддатида амалга оширилгани ўз натижасини кўрсатган”, дейилади вазирлик хабарида.

Аввалроқ Ўзбекистонда янги уруғ навларини яратиш ва экинлар ген банкини кенгайтиришга 24 млн доллар йўналтирилиши ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, мутасаддиларга 75 минг гектар самарасиз боғлар ҳамда 100 минг гектар паст ҳосилли пахта, ғалла ва бошқа экин ерлари ўрнида саноатлашган боғ ва токзорлар барпо қилиш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқиш вазифаси топширилган.

    Бошқа янгиликлар