АсосийЖамият

Нархларни ошириб, 5,4 млрд сўмга яқин асоссиз даромад олган дорихоналар аниқланди

473 та дорихонада ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзага келгани маълум бўлган.

'Нархларни ошириб, 5,4 млрд сўмга яқин асоссиз даромад олган дорихоналар аниқланди'ning rasmi

Қатор ҳудудларда дори воситалари нархларини ноқонуний оширган дорихоналар аниқланди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди. 

Қайд этилишича, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси  республикада фаолият юритаётган дори воситаларини улгуржи ва чакана сотиш фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъэктлар томонидан дори воситаларининг нархлари бўйича ўрганишлар олиб борганда белгиланган устамаларни ошириб қўлланиш ҳолатларини аниқлаган.

Қўмитанинг “Fair tech” ягона ахборот тизими орқали келиб тушган хабарлар бўйича текшириш ўтказилганда 473 та дорихонада (133 та улгуржи ва 340 та чакана) ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзага келгани маълум бўлган. Ўрганишлар натижасида 49 455 та ҳолатда 5,4 млрд сўмга яқин асоссиз даромад олингани аниқланиб, истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинган ва истеъмолчиларнинг номуайян доираси ҳуқуқларини тиклаш чоралари кўрилган.

Хусусан қуйидаги ҳудудларда истеъмолчилардан дори воситаларини нархларини асоссиз ошириш натижасида маблағлар олингани аниқланган:

Тошкент вилоятида 111 та дорихонада 1838 та ҳолатда 39 млн сўм миқдорда;
Тошкент шаҳрида 71 та дорихонада 17 266 та ҳолатда 1 млрд  911 млн сўм миқдорда;
Жиззах вилоятида 62 та дорихонада 7005 та ҳолатда 743,7 млн сўм миқдорда;
Наманган вилоятида 44 та дорихонада 7544 та ҳолатда 1 млрд 14,5 млн сўм миқдорда;
Навоий вилоятида 32 та дорихонада 1492 та ҳолатда 134,9 млн сўм миқдорда;
Қорақалпоғистон Республикасида 30 та дорихонада 1391 та ҳолатда 71,8 млн сўм миқдорда;
Сирдарё вилоятида 24 та дорихонада 1587 та ҳолатда 20 млн сўм миқдорда;
Фарғона вилоятида 23 та дорихонада 539 та ҳолатда 93,2 млн сўм миқдорда;
Андижон вилоятида 20 та дорихонада 6352 та ҳолатда 312,8 млн сўм миқдорда;
Бухоро вилоятида 17 та дорихонада 1866 та ҳолатда 71,8 млн сўм миқдорда;
Қашқадарё вилоятида 18 та дорихонада 1378 та ҳолатда 18,8 млн сўм миқдорда;
Самарқанд вилоятида 9 та дорихонада 30 та ҳолатда 36,6 млн сўм миқдорда;
Сурхондарё вилоятида 7 та дорихонада 1048 та ҳолатда 914 млн сўм миқдорда;
Хоразм вилоятида 5 та дорихонада 119 та ҳолатда 10 млн сўм миқдорда;

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун кун ёмғирли ва булутли бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:01

    Бугун кун ёмғирли ва булутли бўлади

    7 март кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Ангренда дайди итлар ҳужуми оқибатида 8 ёшли бола ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият 06.03.2026 17:40

    Ангренда дайди итлар ҳужуми оқибатида 8 ёшли бола ҳалок бўлди

    Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида мактабдан қайтаётган 8 ёшли бола дайди итлар ҳужумига учраб, воқеа жойида вафот этгани айтилмоқда.

    'Фармацевтикани ривожлантиришда илм-фан ва малакали мутахассислар тайёрланади'ning rasmi

    Жамият 06.03.2026 15:51

    Фармацевтикани ривожлантиришда илм-фан ва малакали мутахассислар тайёрланади

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фармацевтика тармоғида ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ва илмий тадқиқот жараёнларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Фармони қабул қилинди.

    'Президент: “Бу йил 1,5 млн аёлни даромадли қилишни мақсад қилганмиз”'ning rasmi

    Жамият 06.03.2026 12:37

    Президент: “Бу йил 1,5 млн аёлни даромадли қилишни мақсад қилганмиз”

    Шавкат Мирзиёев 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган тантанали маросимда аёлларни қўллаб-қувватлаш, бандлигини ошириш ва таълим имкониятларини кенгайтириш бўйича янги ташаббусларни маълум қилди.

    'Эпштейн ишида Трампни айблаган аёлнинг кўрсатмалари эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият 06.03.2026 11:36

    Эпштейн ишида Трампни айблаган аёлнинг кўрсатмалари эълон қилинди

    АҚШ Адлия вазирлиги молиячи ва жинсий жиноятчи Жеффри Эпштейн иши бўйича илгари эълон қилинмаган Федерал қидирув бюроси ҳужжатларини ошкор қилди.

    'Доллар курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 06.03.2026 11:21

    Доллар курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 10 март куни амалда бўладиган қийматини белгилади.