АсосийЖамият

7 ойда Ўзбекистонга неча нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда келгани маълум бўлди

Ўтган йил билан солиштирилганда 562,5 минг нафарга ошган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-июль ойларида жами 4,2 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 562,5 минг нафарга ёки 15,3 % га ошган.

Жорий йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонга туристик мақсадларда келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:

Қирғиз Республикаси – 1,2 млн нафар;

Тожикистон – 1,2 млн нафар;

Қозоғистон – 845,8 минг нафар;

Россия – 442,1 минг нафар;

Туркманистон – 83,7 минг нафар;

Туркия – 62 минг нафар;

Хитой – 35,5 минг нафар;

Ҳиндистон – 33,3 минг нафар;

Жанубий Корея – 23,9 минг нафар;

Италия – 19,5 минг нафар;

бошқа давлатлар – 211,2 минг нафар.

    Бошқа янгиликлар