АсосийДунё

Толибон макияж қилган аёлларни ҳибсга ола бошлади

Қизлар ўз тўйида ҳам гўзаллик салонига боришга қўрқишаётгани айтилмоқда.

'Толибон макияж  қилган аёлларни ҳибсга ола бошлади'ning rasmi

Афғонистонда Толибон макияж қилган аёлларни ҳибсга ола бошлади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди. 

Маълум қилинишича, Толибон гўзаллик салонлари ва сартарошхоналар эгалларини таъқиб қилаётгани туфайли кўплаб қизлар ҳатто ўз тўйларидан олдин ҳам бу жойларга боришдан қўрқмоқда. Энди улар макияж қилиш учун профессионал салонларга махфий равишда боришга мажбур бўлиб, ҳибсга олиниш хавфи остида қолмоқда.

"Эшитдим, Толибон махфий аёллар салонларига келиб, аёлларни ҳибсга оляпти. Шунинг учун мен салон эгасидан мени иложи борича тезроқ макияж қилишни ва сочларимни ясатишни сўрадим, шунда ҳаётимдаги бу муҳим кунда менга ҳам, оиламга ҳам муаммо бўлмайди", –дейди келинлардан бири.

    Бошқа янгиликлар