АсосийЖамият

Тошкентда байрам кунлари метро ва автобусларнинг ҳаракатланиш жадвали тасдиқланди

Автобуслар байрам кунлари якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида ҳаракатланади.

'Тошкентда байрам кунлари метро ва автобусларнинг ҳаракатланиш жадвали тасдиқланди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида ҳаракатланувчи метро ва автобусларнинг байрам кунлари учун графиги тасдиқланди.

Унга кўра,  "Тошшаҳартрансхизмат" автобус саройлари тасарруфидаги автобус йўналишларининг фаолияти 31 август ва 1, 2, 3 сентябрь кунлари якшанба учун тасдиқланган жадваллар асосида ташкил этилади.

Метро эса 31 август ва 1 сентябрь кунларида одатий иш кунлари учун белгиланган жадвал асосида фаолият олиб боради. 2 ва 3 сентябрь кунлари эса дам олиш кунлари учун мўлжалланган жадвал асосида ҳаракатланади.

Якшанба учун тасдиқланган жадвалларда одатий кундан кўра камроқ автобус ва метро қатнайди.

Эслатиб ўтамиз, 31 август, 1, 2, 3 сентябрь кунлари дам олиш кунлари этиб белгиланган.

    Бошқа янгиликлар