АсосийЖамият

Президент фармони билан 522 нафар маҳбус афв этилди

Уларнинг 159 нафари асосий жазодан озод этилди, 303 нафари шартли озод қилинди.

'Президент фармони билан 522 нафар маҳбус афв этилди'ning rasmi

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Мустақиллигининг 33 йиллиги арафасида жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, "давлат томонидан олиб борилаётган гуманистик сиёсатнинг амалий тасдиғи сифатида" 522 нафар шахс афв этилди.

Уларнинг 159 нафари асосий жазодан озод этилди, 303 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 60 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди.

Афв этилганларнинг 19 нафарини чет эл фуқаролар, 56 нафарини аёллар, 25 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 233 нафарини ёшлар (шулардан, 1 нафар вояга етмаган шахс) ҳамда 27 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади, дейидади хабарда.

Таъкидланишича, фармон ижроси юзасидан афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланиши, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топиши учун уларга кўмак бериш бўйича масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилган.

    Бошқа янгиликлар