АсосийЖамият

Тўпаланг дарёси бўйида “Зарчоб-1A” кичик ГЭСи ишга тушди

Станция йилига 13 млн кВт соат электр ишлаб чиқаради ва 4750 та хонадонни таъминлайди.

'Тўпаланг дарёси бўйида “Зарчоб-1A” кичик ГЭСи ишга тушди'ning rasmi

30 август куни Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида “Зарчоб-1А” кичик ГЭСи фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда “Ўзбекгидроэнерго” матбуот хизмати хабар берди.

Тўпаланг дарёси бўйида жойлашган “Зарчоб-1А”нинг қуввати 3 МВт га тенг, йилига ўртача 13,3 миллион кВт соат электр энергияси ишлаб чиқаради.

Таъкидланишича, ушбу кичик ГЭС ишга туширилиши натижасида тўртинчи марта дарё суви гидроагрегатлар орқали ўтказилиб, электр энергия ишлаб чиқарилмоқда.

ГЭСни қуриш лойиҳаси қиймати — 3,33 миллион доллар. Уни ишга тушириш орқали янги 5 та ишчи ўрни яратилди.

ГЭСни қуриш ишлари Gidro Texnik МЧЖ томонидан бажарилди. Унга френцис туридаги 1 та вертикал гидроагрегат ўрнатилди.

Ҳисоб-китобларга кўра, “Зарчоб-1А” ишлаб чиқарадиган электр энергияси 4750 та хонадонни таъминлайди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Рақобатни ривожлантириш қўмитаси биноси аукционга қўйилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:36

    Рақобатни ривожлантириш қўмитаси биноси аукционга қўйилди

    Объектнинг бошланғич баҳоси 58,61 млрд сўм.

    'Шайхонтоҳурда 2 қаватли дўкон ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:28

    Шайхонтоҳурда 2 қаватли дўкон ёниб кетди

    Ҳодиса жойига 4 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси етиб борган.

    'Ўзбекистон экологияси учун GEF 6,1 млн доллар ажратади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:21

    Ўзбекистон экологияси учун GEF 6,1 млн доллар ажратади

    Шунингдек, ушбу ташкилот Марказий Осиё экотизими бўйича лойиҳани қиймати 18,4 миллион доллар билан молиялаштиради.

    'Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларига акциз солиғи ЖСТ талаблари асосида бирхиллаштирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:12

    Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларига акциз солиғи ЖСТ талаблари асосида бирхиллаштирилади

    2027 йил 1 январгача алкоголь маҳсулотларига қўлланиладиган акциз ставкалари босқичма-босқич тенглаштирилади.

    'Наманганда Onix уриб кетиши оқибатида яна бир ЙПХ ходими ҳалок бўлгани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:05

    Наманганда Onix уриб кетиши оқибатида яна бир ЙПХ ходими ҳалок бўлгани айтилмоқда

    Наманган вилоятига даволаниш учун борган навоийлик ЙПХ ходими ЙТҲ оқибатида вафот этди.

    'Ўзбекистонда “Шажара” ахборот тизими йўлга қўйилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:42

    Ўзбекистонда “Шажара” ахборот тизими йўлга қўйилади

    2026 йил 1 сентябрдан фуқаролар ўз оила шажарасини онлайн тарзда кўриши мумкин бўлади.