АсосийЖамият

Мактабларда "Ҳуқуқий синф" ташкил этилади

Ҳуқуқий фанларни чуқурлаштириб ўқитиш орқали юридик кадрлар тайёрланади.

'Мактабларда "Ҳуқуқий синф" ташкил этилади'ning rasmi

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон мактабларида "Ҳуқуқий синф" ташкил этилади. Бу бўйича Ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Шунингдек, қарор билан ҳуқуқий фанларни чуқурлаштириб ўқитиш орқали юридик кадрлар тайёрлашда "мактаб – лицей – техникум – университет" тизими жорий этилмоқда. 

"Ҳуқуқий синф"ни ташкил этишнинг асосий вазифалари:

замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда "Давлат ва ҳуқуқ асослари" фанини чуқурлаштириб ўрганиш;

"Ҳуқуқшунослик" йўналиши бўйича вариатив ўқув режалари асосида ўқувчиларни таълимнинг кейинги босқичларида самарали таҳсил олишга тайёрлаш;

ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти юридик амалиёти ходимларини жалб этиш орқали синфдан ташқари ишларни самарали ташкил этиш;

ўқувчиларни "Давлат ва ҳуқуқ асослари" фани бўйича мактаб, туман (шаҳар), вилоят ва республика олимпиадалари ҳамда бошқа тадбирларда иштирок этишга тайёрлаш.

    Бошқа янгиликлар