АсосийЖамият

Озодликдан маҳрум этиш жойларида "Омудсман қутилари" ўрнатилади"

Тарбия колонияларида эса Болалар омбудсманига мурожаатлар қутиси бўлади.

'Озодликдан маҳрум этиш жойларида "Омудсман қутилари" ўрнатилади"'ning rasmi

Президент томонидан Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган Қонун имзоланди.

Жиноят-ижроия кодексида маҳкумларни омбудсманга мурожаатлар қутиси орқали мурожаат этиш ҳуқуқлари белгиланмоқда.

Жазони ижро этиш муассасаларининг ҳар бир турар жой секторида, саноат зоналарида, қисқа ва узоқ муддатли учрашувларни ўтказиш учун мўлжалланган биноларда маҳкумлар мурожаатларни қолдириши учун қулай бўлган жойда Омбудсманга мурожаатлар қутиси, тарбия колонияларида эса қўшимча равишда Болалар омбудсманига мурожаатлар қутиси ўрнатилади.

Қути фақат Омбудсман, Болалар омбудсмани ёки уларнинг котибиятлари ходимлари томонидан очилади.

    Бошқа янгиликлар