Бугун, 31 август куни Президент Шавкат Мирзиёев “Янги Ўзбекистон” боғига бориб, ушбу мажмуа пойига гулчамбар қўйди.
Бу мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган байрам тадбирларидан биридир.
Маросимда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, Президент Администрацияси, вазирлик ва идоралар, Тошкент шаҳар жамоатчилиги вакиллари ҳам иштирок этиб, монумент пойига гуллар қўйди.