АсосийСиёсат

“Айнан мустақиллик туфайли миллий давлатчилигимиз қайта тикланди" - Президент

"Янги Ўзбекистон" боғида Мустақилликнинг 33 йиллигига бағишланган байрам тантанаси бўлиб ўтмоқда.

'“Айнан мустақиллик туфайли миллий давлатчилигимиз қайта тикланди" - Президент'ning rasmi

«Янги Ўзбекистон» боғида мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган байрам шодиёнаси бўлиб ўтмоқда.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.

Давлатимиз раҳбари кўп миллатли халқимизни бугунги улуғ айём билан чин қалбдан табриклаб, барчага ўзининг юксак ҳурмати, эзгу тилакларини изҳор этди.

“Айнан мустақиллик туфайли миллий давлатчилигимиз қайта тикланди. Ўзбекистон янги тарихий даврга қадам қўйди. Айнан истиқлол туфайли жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгалладик. Бу билан ҳар қанча фахрлансак, ғурурлансак арзийди”, - деди Президент.

"Сўнгги 7 йилда Ўзбекистон ташаббуслари асосида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан 10 дан зиёд, жумладан, жорий йилда 4 та махсус резолюция қабул қилинди.

Жаҳон банки бу йил мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 5,3 фоизга ўсишини прогноз қилди. Кўплаб давлатлар билан солиштирганда бу анча юқори кўрсаткичдир. Халқаро валюта жамғармаси эътироф этганидек, 2023 йилда ялпи ички маҳсулотимиз илк бор 100 миллиард доллардан ошди", - дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

    Бошқа янгиликлар