АсосийДунё

Никол Пашинян Илҳом Алиев билан чегарада учрашмоқчи

Арманистон Бош вазири Озарбайжон билан тўғридан-тўғри музокаралар ижобий натижа бераётганини таъкидлаган.

'Никол Пашинян Илҳом Алиев билан чегарада учрашмоқчи'ning rasmi

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян музокараларни давом эттириш учун Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан икки давлат чегарасида учрашишга тайёр. Бу ҳақда Zamon.uz хориж нашрларига таяниб хабар қилди. 

"Арманистон Лондондаги музокаралардан бош тортди, деган таассурот яратишга ҳаракат қилинди. Биз рад қилмадик. Арманистон учрашувни икки томонлама форматда ўтказишни таклиф қилди, чунки бу форматда ишлаш бўйича келишув мавжуд эди. Ўйлайманки, биз шу йўлни давом эттиришимиз керак, чунки бу натижа беради. Саммитни ўтказиш учун вақт етиб келганида, уни Арманистон-Озарбайжон чегарасида ташкил қилиш мумкин", - деди Пашинян.

Пашиняннинг сўзларига кўра, Озарбайжон билан тўғридан-тўғри музокаралар ижобий натижалар бермоқда.

"Озарбайжон билан икки томонлама ҳамкорлик узоқ вақтдан бери давом этаётганини ва бу ижобий натижалар бераётганини таъкидлашим керак, сиз ҳам эътибор бергансиз. Бу ўтган декабрдаги қўшма баёнотлардан бошланиб, 2024 йил 19 апрелдаги баёнот билан давом этади. Куни кеча делимитация комиссияси фаолияти тўғрисидаги низом имзоланди. Икки томонлама формат ўз натижасини берар экан, биз уни давом эттирамиз", - деди Пашинян.

    Бошқа янгиликлар

    'Европада сув тошқинлари кучаймоқда'ning rasmi

    Дунё16.09.2024 14:51

    Европада сув тошқинлари кучаймоқда

    “Борис” тўфони Австрия, Чехия, Полша, Руминия, Словакия ва Венгрияни қамраб олди.

    'Трампга яна суиқасд уюштиришга уриниш бўлди'ning rasmi

    Дунё16.09.2024 08:58

    Трампга яна суиқасд уюштиришга уриниш бўлди

    Отишма Трамп голф клубидан чиқиб кетаётганида содир бўлган.

    'Туркиядаги фабрикада содир бўлган портлашда 30 га яқин одам жароҳатланди'ning rasmi

    Дунё16.09.2024 08:51

    Туркиядаги фабрикада содир бўлган портлашда 30 га яқин одам жароҳатланди

    Жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлиги маълум қилинди.

    'Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳаво ҳудудини ҳимоя қилиш бўйича қўшма машғулот ўтказмоқда'ning rasmi

    Дунё13.09.2024 14:27

    Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳаво ҳудудини ҳимоя қилиш бўйича қўшма машғулот ўтказмоқда

    Машғулотлар давомида ҳаво кучлари учувчилари Қирғизистон ва Тожикистон ҳаво кенгликларида парвоз қилмоқда.

    'Россияда болаларни жинсий зўрлаган ўзбекистонлик эркак қўлга олинди'ning rasmi

    Дунё13.09.2024 14:01

    'Трамп Харрис билан бўладиган навбатдаги дебатдан бош тортди'ning rasmi

    Дунё13.09.2024 10:00

    Трамп Харрис билан бўладиган навбатдаги дебатдан бош тортди

    Собиқ президент аввалги дебатда ғолиб чиққанини айтиб, рақиби билан бошқа дебат ўтказмаслигини маълум қилган.