АсосийЖамият

ЕТТБ Ўзбекистонда "яшил" водород ишлаб чиқариш учун $65 млн ажратади

Заводни жорий йил охиригача Чирчиқда қуриш режалаштирилган.

'ЕТТБ Ўзбекистонда "яшил" водород ишлаб чиқариш учун $65 млн ажратади'ning rasmi

Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистонда “яшил” водород ишлаб чиқарувчи завод қурилишини молиялаштиради, дея хабар берди халқаро молия ташкилоти матбуот хизматига таяниб Spot нашри.

$65 млн миқдоридаги кредит Саудия Арабистонининг "ACWA Power" компанияси ва “Ўзкимёсаноат” ўртасидаги қўшма корхона томонидан олинади.

Ишлаб чиқариш қуввати 20 МВт электролиз заводи ва 52 МВт қувватга эга янги шамол станциясидан иборат бўлади. Заводни жорий йил охиригача Чирчиқда қуриш режалаштирилган.

Заводда ишлаб чиқарилган водород аммиак синтезига ва кейинчалик азотли ўғитлар ишлаб чиқаришга сарфланади. Йилига 500 минг тоннагача нитрат олиш, 33 млн тонна табиий газни тежаш режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар