Республикамизда 2024 йилнинг январь-июль ойларида 48 705 та янги кичик тадбиркорлик субъектлари (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил этилган.
Улар иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича:
савдо соҳасида – 17 386 та;
саноат соҳасида – 9 029 та;
қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 5 647 та;
яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 4 125 та;
қурилиш соҳасида – 2 351 та;
ахборот ва алоқа соҳасида – 1 894 та;
ташиш ва сақлаш соҳасида – 1 556 та;
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида – 940 та;
бошқа соҳаларда – 5 777 тани ташкил этган.