АсосийДунё

Иброҳим Раисий вертолёти қулашининг сабаблари эълон қилинди

Авиаҳалокатга снаряд, радиоэлектрон уруш, электромагнит ёки лазер қуроллари сабаб бўлгани эҳтимолини бутунлай рад этди.

'Иброҳим Раисий вертолёти қулашининг сабаблари эълон қилинди'ning rasmi

Эрон Қуролли кучлари бош штаби бортида президент Иброҳим Раисий бўлган вертолёт ҳалокатга учраши сабабларини маълум қилди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.

Бош штаб авиаҳалокатга снаряд, радиоэлектрон уруш, электромагнит ёки лазер қуроллари сабаб бўлгани эҳтимолини бутунлай рад этди.

“Мутахассислар вертолётни ҳужум ва мудофаа қуроллари тизимлари, радиоэлектрон кураш воситалари, лазер ёки электромагнит майдон яратиш орқали йўқ қилиш имкониятини ўрганди. Улар ушбу воситаларнинг аралашуви фалокатга сабаб бўлганини истисно қилди. Вертолётнинг ҳалокатга учрашига асосий сабаб баҳор фаслида ҳудуднинг мураккаб иқлим шароити, яъни тўсатдан баландликда қуюқ туман ҳосил бўлиши ва вертолётнинг тоғ билан тўқнашуви бўлди”, дейилади ҳужжатда.

Таъкидланишича, суд-тиббий экспертиза қурбонларнинг жасадларида “шубҳали моддалар” аниқламаган. Бундан ташқари, мутахассислар вертолётнинг техник ҳолатига оид барча ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, белгиланган меъёрий ҳужжатлар асосида таъмирланган ва текширилган деган хулосага келган. Учувчилар олдиндан белгиланган маршрут бўйлаб парвоз қилган ва берилган парвоз йўлидан четга чиқмаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар