АсосийДунё

Алиевнинг партияси парламент сайловларида ғалаба қозонди

"Янги Озарбойжон" партияси мамлакат парламентидаги 125 ўриндан 63 тасини қўлга киритади.

'Алиевнинг партияси парламент сайловларида ғалаба қозонди'ning rasmi

1 сентябр, якшанба куни бўлиб ўтган муддатидан олдин сайловлар натижаларига кўра Озарбойжон президенти Илҳом Алиевнинг партияси мамлакат парламентидаги 125 ўриндан 63 тасини қўлга киритиши мумкин.

Яна 40 га яқин ўрин мамлакат ҳукуматининг амалдаги йўналишини қўллаб-қувватловчи мустақил номзодларга берилади. Улар орасида Озарбойжоннинг Россиядаги элчиси Пўлат Булбул ўғли ҳам бор. У Қорабоғдаги сайлов округларидан бирига номзодини қўйган. Қолган ўринлар Озарбойжон ҳукуматига содиқ қолган партиялар томонидан ўзаро тақсимланади. 

Тадқиқотчилар таъкидлашича, экзитпол Нахичеван Мухтор Республикасидаги олтита сайлов округини қамраб олмаган, у ерда, ТАСС агентлиги ёзганидек, "ҳукмрон партиянинг позицияси анъанавий тарзда кучли". Шунинг учун унинг ҳақиқий натижаси бундан ҳам юқори бўлиши мумкин. 

Озарбойжондаги мухолифат сайловларни бойкот қилди

Мамлакатнинг асосий мухолифат партияси - Озарбойжон Халқ фронти партияси (ОХФП) навбатдан ташқари парламент сайловларини бойкот қилишга қарор қилди. У ўз қарорини мавжуд шароитда уларда иштирок этиш маъносиз эканлиги билан изоҳлади. "Агар сайловлар ҳеч бўлмаганда қисман шаффоф бўлганида, биз қатнашиб, ғалаба қозонган бўлардик, аммо бу ерда 1 фоиз ҳам шаффофлик йўқ, нега биз бу сайловларда қатнашишимиз керак?" – дея тушунтирди партия раисининг маслаҳатчиси Мамед Иброҳим ОХФП позициясини. 

Бойкотга Озарбойжон Демократик кучлари миллий кенгаши (ДКМК) коалицияси ҳам қўшилди. Улар ўз баёнотида сайловларни "фарс" деб атаб, унда иштирок этиш "миллий манфаатлар нуқтайи назаридан кераксиз ва зарарли" эканини таъкидлади.

Кампанияда мухолифатдаги "Мусават" партияси иштирок этди. Бироқ, экзитполлар натижаларига кўра, у Озарбойжон парламентининг янги чақириғида бирорта ҳам ўринга эга бўлмайди.

Озарбойжонда сайловлар ЕКПА кузатувчиларисиз ўтмоқда 

Озарбойжонда навбатдан ташқари парламент сайловлари Европа кенгаши парламент ассамблеяси (ЕКПА) кузатувчилари иштирокисиз ўтказилди. 

    Бошқа янгиликлар