АсосийЖамият

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди

Биринчи Президентимизнинг юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, аҳоли турмушини яхшилаш борасидаги хизматлари ёдга олинди.

'Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди'ning rasmi

2 сентябрь куни давлат ташкилотлари вакиллари, Тошкент шаҳри жамоатчилиги Ислом Каримовни ёд этиш учун йиғилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев бу ерга ташриф буюриб, Биринчи Президентимиз ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Ислом Каримов мамлакатимиз мустақиллигини эълон қилган ва уни тараққиёт йўлига олиб чиққан етакчидир. Давлатимиз раҳбари Мустақиллик байрамидаги нутқида бунинг тарихий аҳамиятини алоҳида таъкидлади:

"Айнан мустақиллик туфайли миллий давлатчилигимиз қайта тикланди. Ўзбекистон янги тарихий даврга қадам қўйди. Айнан истиқлол туфайли жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгалладик".

Шундай қутлуғ кунда давлатимиз мустақиллиги учун курашган ва унга хизматлари сингган ватанпарвар инсонлар хотирасини миннатдорлик билан ёдга олишимиз табиийдир. Биринчи Президентимиз тарихнинг туб бурилиш палласида, оғир даврда мамлакатимизга раҳбарлик қилган эди.

Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида Қуръон тиловат қилинди.

Биринчи Президентимизнинг юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, аҳоли турмушини яхшилаш борасидаги хизматлари ёдга олинди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, жамоатчилик вакиллари ҳам Биринчи Президентимиз ҳайкалига гуллар қўйди.

Хотира тадбирлари Самарқанд ва Қарши шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Контракт пулини тўлаш муддати узайтирилди'ning rasmi

    Жамият 21.12.2024 23:01

    Контракт пулини тўлаш муддати узайтирилди

    2024/2025-ўқув йилида қабул қилинган абитуриентлар учун контракт пулини тўлаш муддати 31 декабргача узайтирилди.

    'Байрам арафасида Тошкентдан вилоятларга қўшимча автобус қатнови ташкил этилади'ning rasmi

    Жамият 21.12.2024 22:03

    '46 нафар ўзбекистонлик Қозоғистондаги трассада қолиб кетди'ning rasmi

    Жамият 21.12.2024 20:55

    46 нафар ўзбекистонлик Қозоғистондаги трассада қолиб кетди

    Ҳолатга автобус бузилиб қолгани сабаб бўлган.

    'Фарғонадаги цехда ёнғин юзага келди'ning rasmi

    Жамият 21.12.2024 17:23

    Фарғонадаги цехда ёнғин юзага келди

    Ёнғин оқибатида бир киши воқеа жойида вафот этган.

    '4 йилдан буён қидирувда бўлган 26 ёшли аёл Туркияда қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 21.12.2024 16:09

    4 йилдан буён қидирувда бўлган 26 ёшли аёл Туркияда қўлга тушди

    Ўғрилик жинояти учун қидирувда бўлган аёл Ўзбекистонга депортация қилинди.

    'Тошкентдаги боғчада бола калтакланди'ning rasmi

    Жамият 21.12.2024 14:27

    Тошкентдаги боғчада бола калтакланди

    Уни урган тарбиячига ҳайфсан берилди.