АсосийЖамият

Сергилида даҳшатли автоҳалокат содир бўлди

Nexia-3 тўхтаб турган Damas’га урилиб, уни ағдариб юборган.

'Сергилида даҳшатли автоҳалокат содир бўлди'ning rasmi

Тошкент шаҳар Сергели туманида Nexia-3 тўхтаб турган Damas’га урилиб, уни ағдариб юборди. Бу ҳақда ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Ҳолат 2 сентябрь куни соат 17:10 ларда Сергели тумани ТҲАЙ кўчасида содир бўлган. 2001 йилда туғилган Т.Х. Nexia-3 автомашинасини бошқариб келаётиб йўл четида ҳаракатсиз турган 1987 йилда туғилган А.Э. бошқарувида бўлган Damas билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида ҳайдовчилар тан жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар