Римдаги Колизей ёнида жойлашган Константин аркаси кучли бўрон туфайли вайрон бўлди. Колизей археологик боғи Reuters агентлигига қадимий Рим аркасига чақмоқ урилганини тасдиқлади. Бўрон натижасида аркнинг тош блокларидан бири шикастланган.
3 сентябрь куни Римда бўрон бўлиб, кучли ёмғир ёғди. Италиянинг Adnkronos агентлигининг хабар беришича, бир ойлик ёғингарчилик бир неча соат ичида кузатилиб, шамол тезлиги соатига 90 километрга етган. Агентлик сув босган кўчалар ва қулаган дарахтлар суратларини эълон қилди.
Константин аркига чақмоқ урилганда, катта тош блок учиб кетган ва ерга қулади.
“Барча парчалар олиб ташланди ва ҳимоя чоралари кўрилди. Зарарни баҳолаш аллақачон бошланган ва таҳлиллар эртага эрталаб давом этади”, — деди Колизей боғи Reuters агентлигига.
Уларнинг аниқлик киритишича, бир неча кун аввал архитектура ёдгорликларини консервация қилиш бўйича мутахассислар арк устида иш бошлаган. Ҳозирда улар етказилган зарарни бартараф этиш устида ишлашмоқда.
Константиннинг зафарли аркаси - Via Triumphalis'даги Колизей ва Палатин ўртасида жойлашган уч оралиқли камар. У милоддан аввалги IV асрда қурилган бўлиб, 312 йил 28 октябрда Милвиан кўпригидаги жангда Константиннинг Махентиус устидан қозонган ғалабасига бағишланган.