АсосийЖамият

Бўстонлиқда яна ёнғин содир бўлди

Ҳодиса оқибатида тан жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

'Бўстонлиқда яна ёнғин содир бўлди'ning rasmi

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида очиқ дала майдонида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар берди.

Маълум қилинишича, 4 сентябрь куни соат 01:46 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Тезкор бошқарув марказига Бўстонлиқ тумани “Қоронқул” маҳалласи ҳудудида очиқ дала майдонда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан ёнғин жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи ҳамда 30 нафар қутқарувчи жалб қилинган. Ёнғин “Қоронқул” МФЙ ҳудудидаги туман захира ерларида 2 гектар майдонда юзага келиб, натижада ушбу ҳудуддаги қуруқ ўт ва шох-шабба ёнган.

Олиб борилган саъй ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 02:50 да тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

    Бошқа янгиликлар