АсосийЖамият

Тошкент-Самарқанд пулли йўли қурилиши жорий йилда бошланади

Йирик шаҳарлар ўртасида қулай ва тезкор автомобиль қатнови учун қўшимча шароитлар яратилади.

'Тошкент-Самарқанд пулли йўли қурилиши жорий йилда бошланади'ning rasmi

Йирик шаҳарлар ўртасида қулай ва тезкор автомобиль қатнови учун қўшимча шароитлар яратиш мақсадида камида 1 000 км замонавий пуллик магистрал автомобиль йўлларини қурилади ва модернизация қилинади. Жумладан, Тошкент–Самарқанд пулли йўлини қуриш ишлари 2024 йилда, Тошкент–Андижон пулли йўлини қуриш эса 2026 йилда бошланади.

Бу ҳақда жорий йил 30 августда имзоланган «Ўзбекистон Республикасида 2024–2030 йилларда давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори билан тасдиқланган тегишли дастурда белгилаб қўйилди.

Қарорга кўра, 2024–2026 йилларда устувор давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар ҳамда 2024–2030 йилларда давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириладиган лойиҳалар дастури тасдиқланган.

Бунда, шунингдек, қуйидагилар инобатга олинмоқда:

  • йиллик энергия йўқотишларини камида икки баравар пасайтиришни белгилаган ҳолда барча ҳудудларда электр тақсимлаш тармоқларини 2027 йил 1 июлга қадар, табиий газ тақсимлаш тармоқларини эса 2027 йил якунига қадар хусусий операторларга топширишни назарда тутувчи шартномаларни имзолаш;
  • йилига қўшимча 30 фоизгача электр энергиясини тежаш мақсадида 2028 йилга қадар барча маънан эскирган ирригация насос станцияларини модернизация қилиш бўйича келишувларга эришиш;
  • тоза ва доимий ичимлик суви билан таъминлаш қамровини 87 фоизга, марказлашган оқова сув таъминоти қамров даражасини 30 фоизгача оширишни назарда тутган ҳолда 2028 йил якунига қадар ҳар бир ҳудудда ичимлик ва оқова сув тармоқларини модернизация қилиш ва бошқарувга бериш учун хусусий компанияларни жалб қилиш;
  • 400 мингдан ортиқ ўқувчилар сиғимига эга замонавий таълим муассасалари ҳамда 300 мингдан ортиқ тарбияланувчилар сиғимига эга мактабгача таълим муассасаларини ташкил қилиш мақсадида 2026 йилдан бошлаб давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида ҳар йили камида 100 та мактаб ва 100 та мактабгача таълим муассасаларини қуриш ва бошқаришни ташкил этиш;
  • илғор технологияларга асосланган тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида 100 мингдан ортиқ беморларга хизмат кўрсатувчи кўп тармоқли шифохоналарни қуриш ва уларни хусусий операторлар бошқарувига бериш.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Рақобатни ривожлантириш қўмитаси биноси аукционга қўйилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:36

    Рақобатни ривожлантириш қўмитаси биноси аукционга қўйилди

    Объектнинг бошланғич баҳоси 58,61 млрд сўм.

    'Шайхонтоҳурда 2 қаватли дўкон ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:28

    Шайхонтоҳурда 2 қаватли дўкон ёниб кетди

    Ҳодиса жойига 4 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси етиб борган.

    'Ўзбекистон экологияси учун GEF 6,1 млн доллар ажратади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:21

    Ўзбекистон экологияси учун GEF 6,1 млн доллар ажратади

    Шунингдек, ушбу ташкилот Марказий Осиё экотизими бўйича лойиҳани қиймати 18,4 миллион доллар билан молиялаштиради.

    'Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларига акциз солиғи ЖСТ талаблари асосида бирхиллаштирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:12

    Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларига акциз солиғи ЖСТ талаблари асосида бирхиллаштирилади

    2027 йил 1 январгача алкоголь маҳсулотларига қўлланиладиган акциз ставкалари босқичма-босқич тенглаштирилади.

    'Наманганда Onix уриб кетиши оқибатида яна бир ЙПХ ходими ҳалок бўлгани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:05

    Наманганда Onix уриб кетиши оқибатида яна бир ЙПХ ходими ҳалок бўлгани айтилмоқда

    Наманган вилоятига даволаниш учун борган навоийлик ЙПХ ходими ЙТҲ оқибатида вафот этди.

    'Ўзбекистонда “Шажара” ахборот тизими йўлга қўйилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:42

    Ўзбекистонда “Шажара” ахборот тизими йўлга қўйилади

    2026 йил 1 сентябрдан фуқаролар ўз оила шажарасини онлайн тарзда кўриши мумкин бўлади.