Тошкент шаҳриининг қатор ҳудудларида кузги иссиқ сув таъминотини режалаштирилган тўхтатиш ишлари сентябрь ойидан бошланади. Бу ҳақида Veolia Energy Tashkent компанияси  хабар бермоқда.

Марказлаштирилган иситиш манбаларининг кузда тўхтатилиши шаҳарнинг иссиқлик инфратузилмасини модернизация қилиш ва яхшилашга қаратилган.

Қайд этилишича, иссиқ сувни режалаштирилган ўчириш вақтида эскирган коммуникациялар алмаштирилиб, иситиш мавсумида иссиқлик таъминоти ишончлилигини оширадиган бошқа ишлар бажарилади.