Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Жетаур ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, кўприкдан сувга тушиб кетди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, 4 сентябрь куни соат 16:00 да Бўстонлиқ тумани, Ғазалкент—Чирчиқ йўлида ҳаракатланиб кетаётган Jetour ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, Оқтош кўпригидан Ғазалкент сув тақсимлаш иншоотига тушиб кетган.
Шунга асосан айтилган манзилга ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобилни сув тақсимлаш иншоотидан олиб чиқди. Автомобилда йўловчилар бўлмаган.