Сессияда Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан таклиф этилган қарор лойиҳасига кўра, вилоятлараро чегара чизиқларини бир чизиқга келтириш мақсадида қуйидаги ўзгаришлар таклиф қилинмоқда:
Сирдарё вилоятининг 5 та (Сирдарё, Сайхунобод, Гулистон, Боёвут туманлари ва Ширин ш) ҳудудидан 310,4 гектар ер майдони Тошкент вилояти ҳудудига ўтказилиши;
Тошкент вилоятининг 6 та (Чиноз, Қуйи Чирчиқ. Оққўрғон, Бўка, Бекобод туманлари ва Бекобод ш) ҳудудидан 347,2 гектар ер майдони Сирдарё вилояти ҳудудига ўтказилиши; (Ўртадаги фарқ 36,8 га)
Наманган вилоятининг Поп тумани ҳудудидан жами 38,8 гектар ер майдони Тошкент вилояти ҳудудига ўтказилиши;
Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳудудидан жами 26,3 гектар ер майдони Наманган вилояти ҳудудига ўтказилиши. (Ўртадаги фарқ 12,5 га)
Мазкур қарор лойиҳаси депутатлар томонидан маъқулланди.