АсосийЖамият

"Наманган сув таъминоти" давлат харидларини амалга оширишда қонун бузгани аниқланди

16 июнь кунига қадар жами 167 та лот бўйича бошланғич нархи 4,9 млрд сўмга яқин амалга оширилган давлат харидлари ўтказилган.

'"Наманган сув таъминоти" давлат харидларини амалга оширишда қонун бузгани аниқланди'ning rasmi

Рақобат қўмитасининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси “Наманган сув таъминоти” АЖ томонидан 2023-2024 йилларда амалга оширилган давлат харидлари юзасидан ўрганиш ва таҳлиллар олиб борилди.

Жумладан, Наманган вилоят прокуратурасининг топшириғига кўра, “Namangan suv таъминоти” АЖ буюртмачилигида 2023 йил давомида ҳамда 2024 йил 16 июнь кунига қадар жами 167 та лот бўйича бошланғич нархи 4,9 млрд сўмга яқин амалга оширилган давлат харидлари ўтказилган.

Ўрганишлар давомида мазкур акциядорлик жамияти томонидан юқоридаги давлат харидларини амалга оширишда “Рақобат тўғрисида”ги қонун талабларига риоя этилмагани маълум бўлди.

Бундан ташқари, буюртмачи томонидан 36 та лот бўйича бошланғич нархи 846,1 млн сўмлик танлов савдоларида бир-бирига боғлиқ бўлган (аффилланган) жамиятлар ғолиб деб топилганлиги аниқланди.

Ҳудудий бошқарма томонидан давлат харидларида “Рақобат тўғрисида”ги қонун талаблари бузилганлиги юзасидан буюртмачи ташкилотга (“Наманган сув таъминоти” АЖ) нисбатан тузилган маълумотлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга тақдим этилди.

Шунингдек, “Наманган сув таъминоти" АЖ мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жарима қўллаш бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тегишли суд органига маълумотлар юборилди.

    Бошқа янгиликлар