Ижтимоий тармоқларда фуқарода "Цефтриаксон"-БХФЗ" дори воситасини қўллаш натижасида ножўя таъсирлар кузатилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.
Бажарилган муолажалар натижасида беморда тошмалар, иситма, ҳолсизлик каби симптомлар бартараф этилиб, фуқаронинг аҳволи яхшилангандан кейин уйига жавоб берилади.
Дастлабки ўрганишлар беморда кузатилган ножўя реакция мазкур дори воситасининг сифати билан боғлиқ эмаслигини кўрсатмоқда.
"Ушбу препарат қонунда белгиланган тартибда Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда лаборатор текширувлар натижасида сертификатлаштирилиб, тиббиёт амалиётида қўллаш учун рухсат этилган. Шунга қарамасдан, бемордан қабул қилиб олинган препаратлар айни дамда Марказ лабораторияларида қайта текширувдан ўтказилмоқда",- дейилади хабарда.