Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида ўтаётган учинчи халқаро “Келажак ўйинлари” мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.
“Барис Арена”да бўлиб ўтган тадбирда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ҳамда бошқа расмий меҳмонлар қатнашди.
Маросим иштирокчиларига Россия Президенти Владимир Путин видеомурожаат билан мурожаат қилди.






