Ҳодиса 29 июль куни соат 16:00 атрофида Оқҳисор маҳалласидаги 197-кучада жойлашган турар жой мажмуасида содир бўлган.
Маълум бўлишича, 2 ёшли Қодир Тоҳум бир муддатга бедарак йўқолган. Болани топа олмаган оила аъзолари ва яқинлари атроф ҳудудда қидирув ишларини бошлаган.
Тахминан бир соат давом этган қидирувлардан сўнг бола турар жой мажмуасидаги сузиш ҳавзасидан ҳаракатсиз ҳолатда топилган. Уни ҳавзадан чиқариш вақтида мазкур мажмуада яшовчи тез тиббий ёрдам мутахассиси Тимур Сарач биринчи ёрдам кўрсатган.
Шундан сўнг 112 тез тиббий ёрдам хизматига хабар берилган. Воқеа жойига етиб келган тиббиёт ходимлари болага юрак массажи ўтказган ва уни Инеғўл давлат касалхонасига олиб борган. Бироқ шифокорларнинг барча саъй-ҳаракатларига қарамай, Қодир Тоҳумнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.
Боласидан айрилган ота-она қайғуга ботди
Фарзандининг вафоти ҳақидаги хабарни эшитган онаси Шаҳодат ва отаси Меҳмет Тоҳум оғир қайғуга тушган.
Кучли руҳий изтиробга тушган она касалхонанинг муолажа хонаси олдида кўз ёш тўкиб, “Қодир, чиқ, онам, у ердан”, дея фарёд солган.
2 ёшли боланинг ўлими унинг яқинларини чуқур қайғуга солди. Марҳумнинг жасади прокурор кўриги ўтказилганидан сўнг ўлим сабабини аниқлаш учун Суд-тиббий экспертиза муассасасига юборилган.






